ЎЗБЕКИСТОН СУҒУРТА БОЗОРИ МУАММОЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Abstract
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда суғурта бозори ижобий ривожланиш тенденцияларини кўрсатмоқда. Буни ўтказилган таҳлиллар асосида қуйидаги йўналишларда кўриш мумкин.
Биринчидан, соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, рақобатбардош суғурта бозорини ривожлантиришга қаратилган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Иккинчидан, суғурта ташкилотлари сони ортиши кузатилди — 2017 йилда Ўзбекистонда 27 та суғурта компанияси фаолият юритган бўлса, 2023 йилга келиб, уларнинг сони 38 тага етди. Ҳаёт суғуртаси соҳасида солиқ имтиёзларининг бекор бўлиши натижасида учта суғурта компаниясининг ўз фаолиятини тўхтатиши ҳамда умумий суғурта соҳасида баъзи суғурта компаниялари лицензияларининг бекор бўлиши натижасида 2024 йилда суғурта компаниялари сонида камайиш юз бериб, уларнинг сони 33 тага тушди.
2023 йилда суғурта мукофотларининг умумий ҳажми 8 059,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 29,3 фоизга ўсган. Бунда ихтиёрий суғурта турларидан келиб тушган суғурта мукофотлари ҳажми 2023 йилда 92% ни ташкил қилган. 2024 йилда тўпланган суғурта мукофотларининг умумий ҳажми 9 770,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 2023 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 21,2 фоизга ўсган, яъни 2023 йилга нисбатан ўсиш даражжасида бироз пасайиш юз берган. Бунда ихтиёрий суғурта турларидан келиб тушган суғурта мукофотлари ҳажми 92 % ни ташкил қилган. 2024 йилда тўпланган суғурта мукофотлари ҳажми 2016 йилга нисбатан 14,1 марта ошган (1-жадвалга қаранг).
Published
How to Cite
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-ShareAlike 4.0 International License.